Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Халқаро китоб куни”га бағишланган тадбир

0
123
марта кўрилган.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси иштирокида “Халқаро китоб куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

ЎзДЖТУ ректори Илхомжон Тухтасинов тадбирни очиб берди. Шундан сўнг, БААнинг  Ўзбекистондаги элчихонасининг иқтисодий, сиёсий ва оммавий ахборот воситалари бўлими бошлиғи Моҳамед Алзаҳерий сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ҳақида маълумот берди.

2-курс талабаси Рашидова Аминанинг Халқаро китоб кунига бағишланган “Китоб ўқиш фойдаси” ҳақидаги тақдимоти, БАА Вице-Президенти Бош Вазир Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад Бин Рашид Ол Мактум жаноби олийлари қаламига мансуб “Қиссати” (“Менинг ҳикоям”) номли асари ҳақида талабаларнинг араб тилидаги чиқишлари, 2-курс талабаси Чориқулова Шаҳриноза ижросида ўзбекча рақс  каби  тақдимот ва чиқишлар  дастурдан ўрин олди.

Тадбирда талаба ёшлар ўз иқтидорини намоён қилишди. Учрашув ва тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.