Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида она тили ва адабиёти фанидан ижод мактаблари ўқувчиларига максимал балл бериш таклиф этилмоқда

0
615
марта кўрилган.
????????????????????????????????????

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Ҳозирги кунда ҳудудларда 6 та ижод мактаби фаолият юритмоқда. Жумладан, Наманган вилоятида Исҳоқхон Ибрат, Жиззах вилоятида Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Қорақалпоғистон Республикасида Ибройим Юсупов, Қашқадарё вилоятида Абдулла Орипов, Фарғона вилоятида Эркин Воҳидов, Андижон вилоятида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти ҳамда чет тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолият кўрсатмоқда.

2019-2020 ўқув йилидан Хива шаҳрида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий, Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилади.

Ижод мактабларининг 5-11-синфида 1092 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Қарор лойиҳасида атоқли адиблар номи билан аталган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга расман “Ижод мактаби” мақоми берилмоқда. Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларига ўқувчилар 7-синфдан ижодий танлов ва тест синовлари асосида қабул қилиниши, синфлардаги ўқувчилар сони 25-30 нафардан ошмаслиги белгиланмоқда.

Ижод мактабларининг 10-11-синфларида аъло баҳоларга таълим олаётган ўқувчилар орасидан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган саралаш имтиҳонлари натижасига кўра энг кўп балл тўплаган ўттиз фоиз ўқувчига давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида она тили ва адабиёти (қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанидан максимал балл бериш таклиф этилмоқда.

Таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотларнинг Ижод мактабларида ўқув-методик ҳамкорликни таъминлаш, таълим жараёнини юритиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни ёллаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши таклиф этилмоқда.

Лойиҳа билан батафсил regulation.gov.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.