Фан олимпиадаси ғолиблари қайси йўналишларга имтиҳонсиз, давлат гранти асосида кира олиши мумкинлиги ҳақидаги рўйхат тасдиқланди

0
90
марта кўрилган.

 Фан олимпиадаси ғолиблари жорий йилда олий ўқув юртларининг қайси йўналишларига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида кира олиши мумкинлиги ҳақидаги рўйхат эълон қилинди. Рўйхатни телеграмдаги www.edu.uz каналидан олиш мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида 1–3-ўринларни олган ўрта махсус ўқув муассасалари битирувчилари ва умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари тест ва қўшимча имтиҳонларсиз олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Бунда олий ўқув юрти мутахассисликлари ва олимпиадалар фанлари ўртасидаги мувофиқлик инобатга олинади.

Олимпиаданинг республика босқичи 18 та умумтаълим фанларидан ўтказилди.

Мазкур босқичда 1059 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Олимпиаданинг республика босқичи якунига кўра, жами 18 та фандан 53 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди ва шундан 20 нафари 1-ўринга, 18 нафари 2-ўринга ва 15 нафари 3-ўринга сазовор бўлди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.