Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат орқали қабул қилинадилар

0
302
марта кўрилган.

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг телеграммдаги расмий каналида хабар берилади.

Тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати ҳам тасдиқланиб, унга кўра рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2019/2020 ўқув йили учун 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган, тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши таъминланади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.