Исмоил Пўлатов – ёш математик, Республика «Ёш олимлар кенгаши» аъзоси

0
432
марта кўрилган.

Қоракўл тумани халқаро математика мактаби ўқувчиси  Исмоил Пўлатов  11-синфни олтин медаль билан якунлади. 

Исмоил 2003 йилда Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган. 2016 йили Бухоро вилояти, Қоракўл тумани халқаро математика мактабининг 8-синфига ўқишга қабул қилинди. Мазкур мактабга қабул қилингач, қисқа вақт ичида синфдаги аълочи ўқувчилар сафидан ўрин олди.

Исмоил аниқ фанларга ёшлигидан қизиққанлиги боис иқтидорини туман, вилоят, республика ва халқаро олимпиадаларда намоён этиб, ғолиб бўлди. 2017 йил халқаро олимпиаданинг вилоят, республика саралашларида фахрли ўринларни эгаллаб, Ҳиндистоннинг Лакҳнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида якка тартибда кумуш ва жамоа таркибда ҳам кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, вилоят фан олимпиадасида, «Москва Учинчи минг йиллик» халқаро олимпиадасида, «Ломоносов» фанлар фестивалида, «Кенгуру-2018» олимпиадасида иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи вилоят ва Республика кенгашларининг тавсиялари асосида «Ёш олимлар кенгаши» аъзолик сертификатига эга бўлди. Математика фани бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси ва «Ёш олимлар кенгаши» аъзоси бўлишга ҳам муваффақ бўлди.

Иқтидорли ўқувчи 2019 йилда фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. Шу билан бирга «Бухоро очиқ математика» олимпиадасида 3-ўринни эгаллади. Қолаверса, математика фанидан ўтказилган “SEAMO” олимпиадасининг саралаш Республика босқичида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. Ўтган йили ноябрь ойида «МИФИ» халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди. Бу йил «МФТИ» халқаро олимпиадасида  3-даражали диплом билан тақдирланди.

Билимдон ўқувчи Исмоилдек салоҳиятли ва иқтидорли ёшлар сони кўпаяверсин.

Г. ШИРИНОВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.