Карантин  сабабли Ташкент шаҳри атмосфераси тозаланмоқда

1
165
марта кўрилган.

Кейинги йилларда бутун дунёда глобал исиш оқибатлари туфайли иқлим ўзгариб, ҳавонинг ҳарорати  ва ифлосланиш даражаси ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Ҳаво ҳароратининг ошиб боришини оддий инсонлар ҳам сезиб, билиб бундан ташвишланиб келишмоқда.

Чунки, бир неча йиллардан бери  Антарктида ва Альп тоғларидаги музликларнинг эриб бориши кузатилмоқда. Бунга   табиат инжиқликлари билан бирга инсон омили ҳам сабабчидир. Ҳаво атмосферасини энг кўп ифлослайдиган  нарса автотранспорт воситалари ҳисобланади. 

Ўзгидромет хабар беришича,  карантин бошлангандан сўнг Тошкент шаҳри ҳавоси икки баробар мусаффолашган.  Масалан, 24 мартда шаҳар атомсферасининг ифлосланиш индекси 4,15 дан 2,5 баллга пастлаган ( Podrobno.uz.) .

Атмосферага турли ингредентлар яъни- чанг, углерод оксиди СО2, диоксид азот, олтингугурт диоксиди ва аммиак ташланади. Атмосфера ҳавосининг тозалиги 5 баллдан пастроқ бўлиши рухсат этилган меъёрга тўғри келади, агарда 5-6 балл бўлса унда ифлосланиш даражаси юқори бўлади, 7-13 балл бўлса, ифлосланиш даражаси баланд ва 14 дан юқори бўлса жуда баланд хисобланади.

Маълумотларга кўра,  апрель ойларида, атмосферада чангни рухсат этилган меъёри жуда пасайиб кетганлиги маълум бўлди: 

  • чанг — бир кубометрда 0,16 дан 0,14 миллиграммгача (рухсат этилган меъёр 1,1 дан 0,9 гача бўлиши лозим);
  • диоксид азот — бир кубометрда 0,04 дан 0,02  миллиграммгача (рухсат этилган меъёр 1,0 дан 0,5 гача бўлиши лозим);
  • карбонат ангидрид — бир кубометрда 2,6 дан 2,2  миллиграммгача (РЭМ 0,9 дан 0,7гача), меъёрдан ортиқ. 

 Олтингугурт оксиди ва аммиак  ўзгармасдан қолганлиги маълум бўлди. Хуллас, пандемия сабаб бутун дунёда автотранспорт воситаларининг кам ҳаракатланиши туфайли атмосфера ҳавоси бир мунча тозаланди. Бугун эшитган хабаримга кўра,  озон туйнуклари ҳам ёпилганлигини айтмоқдалар. Атмосфера ҳавосининг тоза бўлиши инсон соғлигига таъсири жуда катта. Шунинг учун атмосферани тоза сақлаш бизнинг вазифамиздир.

 Дилором Ёрматова, профессор

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Мана Ўзбекистонимизда 16 мартдан буён коронавирус тарқалши муносабати билан карантин эълон қилинган. Натижада барча ташкилотлар ўз иш шароитини ўзгартирган ҳолда, яъни онлайн тартибда фаолият юритишяпти, ўз ўзини яккалаш ҳисобига фуқароларимизнинг уйда қолиб, ўз оиласи бағрида, фарзандлари билан биргалигининг фойдаси ҳар томонлама катта эканлигини мақолани ўқиб ҳис қилдик. Айниқса, пандемия сабаб бутун дунёда автотранспорт воситаларининг кам ҳаракатланиши туфайли атмосфера ҳавоси бир мунча тозаланганлиги бу хаммамиз учун жуда қувонарли ҳолатдир. Ушбу сайтда эълон қилинган Дилоромхон опа Ёрматованинг мақоласига кўра, озон туйнуклари ҳам ёпилганлигини айтмоқдалар. Албатта, атмосфера ҳавосининг тоза бўлиши инсон соғлигига таъсири жуда катта ва жуда фойдалидир. Шунингдек, ҳар бир инсонга атмосферани тоза сақлаш асосий вазифамиз эканлигига чорлов вазифасини ўтайди.
    Фойдали маслаҳатлар ва тахлилий маълумотлар учун муаллифга ҳамда ушбу сайт ташкилотчиси Раънохон опа Зариповага ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

    Ҳафиза Каримова
    .

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.