Муҳаммад Ал Хоразмий издошлари

0
474
марта кўрилган.

ТАТУ Урганч филиалида ўтказилган  илмий-техник анжуман  “Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири, профессор-ўқитувчи, Фирнафас ака Юсуповнинг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Олим ва устоз эллик йилдирки, кўплаб инновацион ғояларнинг соҳиби бўлиб, информатика ва таълим соҳаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётир.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологялари университети Урганч филиалида “Муҳаммад ал Хоразмий издошлари” мавзусида  илмий-техник анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда олтита шўъба доирасида  турли мавзулар ва масалалар қамраб олинди.  Табиий ва аниқ фанлар ривожланишининг долзарб муаммолари, таълим тизимига инновацион, педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш муаммолари, ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат тизимининг замонавий муаммолари, ишлаб чиқариш, технологик жараёнларни математик моделлаштириш, алгоритмлаш ва дастурий воситаларини яратиш,  телекоммуникация тармоқлари ва коммутация тизимларининг ривожланиш тамойиллари, муқобил ва қайта тикланувчан энергия манбаларини яратишнинг илмий амалий асослари шулар жумласидандир.

Анжуманга республикамизнинг турли вилоятларидан элликка яқин ёш олимлар, профессорлар, доцентлар, магистр ва талабалар ташриф буюрдилар.

Анжуман устознинг муборак ёшини  қутлаш билан бошланди. Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиали директори Умидбек Ҳайитметов, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зафарбек Каримов, Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали профессори, “Дастурий-инжиниринг” кафедраси мудири Нетбай Утилбаев Фирнафас ака Юсуповнинг эллик йил давомида соҳани ривожлантириш, янги ғояларни ишлаб чиқиш ва амалда  татбиқ этишдаги  беназир хизматлари, намунали ва ибратли  ҳаёти, устозлик мартабаси ҳақида атрофлича гапирдилар.

Шу куни узоқ ва яқиндан келган дўстлари, ҳамкасблари ва  шогирдлари устознинг муборак ёшга тўлиши муносабати билан қизғин табрикладилар. Биз-талабалар устозимизнинг ибратли ҳаёти йўли, фаолияти ҳақида янги тайёрланган видеофильмни томоша қилиб, устознинг муносиб издоши ва давомчилари бўлиш муқаддас бурчимиз эканлигини дилдан англадик.

Тадбирнинг  иккинчи кунида маъруза қатнашчиларини тақдирлаш ва Хивага саёҳат уюштирилди.                                                  

 Гулёр Палванова, ТАТУ Урганч филиали талабаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.