Олимжон Тўйчиев: Стартапларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

0
108
марта кўрилган.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев иқтидорли олим бўлиш билан бирга  давлатнинг масъулиятли лавозимида ишлаётган энг ёш раҳбар ҳамдир.

Маълумот учун: Олимжон Тўйчиев  овоз билан масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратгани, фан ва техника соҳасини, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун 22 ёшида (2013 й.) «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил ноябрь ойидан бери Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари. 

— Вазирлик стартап ташаббусларга эътибор қаратяпти. Бу ҳақида Қонун ҳам тайёрланди. Лекин стартапнинг ўзи нималигини кўплар ҳам билавермайди. Сизнингча, стартап лойиҳа деганда нимани тушуниш керак?

— Жуда ҳам тўғри фикрни билдирдингиз. Аксарият ҳолларда стартап бўйича тўғри тушунча шаклланмаганлиги сабабли унга етарли эътибор ва кўмак берилмаяпти. Аввало стартап ўзи нима эканлигига ойдинлик киритиб олсак.

Стартап — янги, инновацион ёки мавжуд ғоялар асосида ўз бизнесини қураётган ривожланиш босқичидаги, мавжуд ғояларни такомиллаштириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи жамоа.

Албатта, якка тартибда ҳам лойиҳа қилса бўлади. Лекин барибир уни ҳаётга татбиқ этиш жамоавий тарзда амалга оширилади. Бунга халқаро ва маҳаллий миқёсда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Шунингдек, стартап ҳақида гап кетганида масаланинг яна бир муҳим жиҳати, яъни унинг қонуний асоси ҳақида гапирмасак бўлмайди. Яқинда таклифлар ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда «Стартапларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Оммавий муҳокамалардан ўтди, энди қонунчилик палатасига киритиш жараёнидамиз. Ўйлайманки, ушбу қонун қабул қилиниши билан нафақат ёшлар, балки бошқалар ҳам стартаплар нима эканлигини, қандай имконият эшикларини очиши мумкинлигини тушуниб олишади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.