Олий таълим муассасалари имтиҳон натижалари 1-3 кунда эълон қилинади

0
319
марта кўрилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги расмий каналига кўра, эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланиб, бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар, сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар, кечки таълим шаклига –1 985 нафар; магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар талаба қабул қилинади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.