Ўзбек олими Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига сайланди

0
58
марта кўрилган.

Тошкент давлат шарқшунослик университети олими, профессор Шорустам Шомусаров Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига Марказий Осиё минтақасидан сайланди.

Ўзбек олими Ш.Шомусаров Бутунжаҳон араб тили иттифоқининг Марказий кенгаши аъзолигига Марказий Осиё минтақасидан сайланиши ва дунёнинг энг кучли 24 арабшуноси рўйхатидан жой олиши Тошкент шарқшунослик мактабига бўлган катта эътирофдир.  

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида жойлашган Бутунжаҳон араб тили иттифоқи 1988 йилда дунёдаги барча мамлакатлар араб тили мутахассисларини араб тилини барқарор ривожлантириш мақсадида Араб давлатлари лигаси томонидан ташкил этилган.  

2020 йил 1 декабрда Ливаннинг Байрут шаҳрида Иттифоқнинг 3-давра сайловлари бўлиб ўтди. Дунёнинг турли минтақаларидан янги аъзолар, шу жумладан, Марказий кенгашнинг янги 24 аъзоси қаторида ўзбекистонлик олим Шорустам Шомусаров ҳам сайланди.

Шорустам Шомусаров  Ўзбекистонда араб ва турк халқлари оғзаки ижодини корпоравистик ўрганиш бўйича янги мактаб яратаётган олим, филология фанлари доктори, профессор. Олим Тошкент давлат шарқшунослик университетининг араб филологияси кафедраси мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг монографиялари ва мақолалари Марокаш, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Сурия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда нашр этилган. 

Олимни қутлуғ эътироф билан муборакбод қиламиз, издошлари кўпаяверсин!

 gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.