Ўзбекистон алломалар юрти

0
1050
марта кўрилган.

Мустақилликнинг биринчи куниданоқ мамлакатимизда азалий ва аввалий миллий қадриятларимизга, қадимий маданий обидаларимизни таъмирлашга, буюк алломаларимизнинг номларини қайта тиклашгаа алоҳида эътибор берила бошланди.

Ҳозир Ўзбекистонда 74 та қадимий зиёратгоҳ мавжуд. Улар мамлакатимизда яшаб ўтган алломаларнинг номлари билан боғлиқ.  Ўзбекистонда асрлар мобайнида яратилган, ривожлантирилган ғоят катта илм, мўъжизакор ижодий меҳнат бор. Жаҳон илм дурдонасига беҳисоб ҳисса қўшган буюк ўғлонлари, ўз замонасининг илм оламининг султонлари яшаб ўтган! Бугунги кунда жаҳон бўйича ишлатилаётган 1 дан 9гача бўлган математик  рақамларuга нолни қўшиб, ХХ аср фани – кибернетикасига асос солган олим деярли 1200 йил аввал яшаб ўтган бизнинг аждодимиз – ал-Хоразмий! Алгебра фани, машҳур алломанинг исми билан боғлиқлиги, яъни ал-Жабр бора-бора алгебрага айланганини, Алгаритм сўзи Ал-Хоразмий сўзининг ассимилиацияга учраган шакли эканлигини ва бизнинг авлод уни ўқиб математикани ўрганаётганлигини бугунги кунда жаҳон аҳли тан оляпти.

Ернинг думалоқ шаклда эканлигини исботлаб, дунё харитасини тузган ва уни глобус шаклида биринчи акс эттирган энциклопедик олим ҳам Ал Хоразмийга замондош. юртдошимиз Абу Райҳон Беруний эканлигини ўқувчилар онги-шуурига қайта-қайта қуйиш анъанага айланганлиги кишида ифтихор туйғусини юксалтиради.

Мукаммал тиббиёт қонунларини яратган Беруний ва Хоразмийларнинг замондоши Абу Али ибн Сино китобларидан жаҳон тиббиётида ҳамон дастуруламал сифатида фойдаланилмоқда. Агар эътибор берсак, “Тиб қонунлари”да мураккаб жарроҳликдан тортиб, оддий овқатланиш маданиятигача ўргатилган. Инсон саломатлигини авайлаш аввало ўзидан, оддий овқатланиш маданиятидан бошланади, деган ўгитлари бугунги кунда ҳар бир фарзандга сингдирилмоқда?!

Дарёлар сувини ўлчайдиган ускуна яратган ва дастлаб Нилнинг сув ҳажмию сиғимини ўлчаб берган бизнинг ватандошимиз ва юқорида тилга олинган алломаларга замондош ал-Фарғоний!

“Зижи Курогоний” асарида юлдузлар жадвалини тузиб фалакиёт илмини дунёга танитган ҳам бизнинг аждодимиз 14 асарда яшаб ўтган  Мирзо Улуғбек!

 Мирзо Улуғбекга деярли замондош ҳазрат Алишер Навоийнинг “Мажолис-ул-нафоис” ва Насоимул-муҳаббат” асарларида аждодларимизнинг таърифу-тавсифлари гўзал ифода этилган 500 дан ортиқ шоиру фузалони эътироф этганлар. Аждодларимиздан урф бўлган бу анъанани келгуси авлодларимизга етказиш бизнинг бурчимиз. Беруний, Хоразмий, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғларимиз навқирон авлоднинг ғурур тоғларидир. Мамлакатимиз истиқлоли туфайли Ислом маданияти ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Замахшарий, Имом Бухорий, Мотуридий каби алломаларнинг китоблари ўрганила бошланди

Дарҳақиқат, Туронзамин садоси – маънавияти, маданияти, маърифати дунё каби қадимий ва улуғвор! Аждодларимиш меҳнатининг маҳсули бўлмиш ҳоят қимматли ва энг қадимий қўлёзма “Авесто”даги гўзал битиклар ҳам анна шундан далолат беради. Эрамиздан олдинги даврда яратилган ёзма манба “Авесто”да оламни мунаввар қилувчи қуёш Шарқдан чиқиши тилга олинади. Зеро, қуёш билан олам мунавварлашади, жамики табиату мавжудот ҳаракатга келади.

Зеро, табиат ўз қуёши билан, инсон ўз ижодий фаолияти билан ажралиб туради. Биз дунёга машҳур алломаларни бежиз тилга олмаймиз. Ундан мақсаду муддаомиз ягона – миллатнинг юзи бўладиган, буюк Ватанимизга муносиб комил инсон тарбиялаш, яъни ранго-ранг гулларига ҳамоҳанг “жажжи чечакларни” парваришлашдир.

 

Раъно Зарипова,

Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган журналист

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.