СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ БОЛА

0
711
марта кўрилган.

Демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бири, унда яшаётган инсонларнинг жисмонан соғлом, рухан тетик, маънавий етук ва комиллиги деб эътироф этилади.

Маълумки, ҳар бир инсон оилада камол топади, унинг онгини ва дунёқарашини шакллантиришга оиладаги муҳит ва ўзаро шахсий муносабатлар катта таъсир кўрсатади.

Оила мустахкам, тинч, фаровон ва соғлом бўлсагина, жамият барқарор ривожланади. Унинг мустаҳкамлиги оиладаги тинчлик — хотиржамлик, бир-бирига бўлган самимий муносабатлар, оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Айнан оилада инсонларга хос маънавий — ахлоқий қадриятлар: ўзаро хурмат — иззат, ишонч эътиқод, меҳр-муҳаббат, рахм-шавкат туйғулари яққол намоён бўлади. Ота-онанинг муқаддас бурчи ва вазифаси нафақат фарзандни дунёга келтириш, балки уларни юксак маънавиятли маърифатли ва баркамол қилиб тарбиялаш, жамиятда ўрнини мустақил равишда топишга шарт — шароит яратиб беришдан иборат. Соғлом фарзанд тарбиясида оиладаги маънавий муҳитнинг тўғри йўлга кўйилиши, ота-онанинг ибрати ва масъулияти ҳар қачонгидан муҳимдир. Ушбу масалада матонатли,  фидоий, сабр-тоқатли, баъзан тежамкор отанинг ҳам, мехридарё, бағрикенг, юмшоқ кўнгил онанинг ҳам ўз ўрни бор.

Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади

Ҳар бир ота-она фарзандининг шаклланиши ва руҳиятидаги ўзгаришларига жуда қизиқади, аммо ўзларидан “боламга бугун канча вақт ажратдим?” деб сўраганларида, қониқтирадиган жавобни кам оладилар. Қилинган тажрибаларда, асосан 6 ёшгача бўлган давр ичида болаларнинг шаклланиши ота-оналарнинг уларга қанча вақт ажратишлари билан боғлиқлиги кузатилмокда. Вақт ажратиш — болалар- нинг  марказий нерв системаси ривожланишига яхши таъсир килиши эътироф этилмокда. Ота-она кундалик ишларини бир томонга суриб, болаларига, албатта вақт ажратиши зарур. Болангиз билан ўтказган вақтингиз унинг ишончини оширади. Чунки унга вақт ажратишингиз, болага кўрсатилаётган эътиборни билдиради. Чунки, фарзандингиз сизга қанчалик яқин бўлса, ёмонликлардан шунчалик йироқлашади. Ҳаёти давомида сиз ва умуман оиласи билан мустаҳкам боғланган бўлса, муаммолар камаяди. 

Ҳозирги кундаги энг катта тахлика болаларнинг таъсирчанлигига нисбатан эътиборсизликдир. Бу холатга барҳам берилсагина, экилган кўчатлар эртага жуда ширин мевалар тухфа этади. Болаларимиз- даги салбий ҳаракатларни йўқотишни истасак, унинг ижобий ҳаракатларини кўпроқ таъкидлашимиз ва бу мавзуда кўпроқ суҳбатлашишимиз керак. Боламизга “шуни асло қилма, буни қила кўрма, яна бир марта шундай гаплашма” тарзидаги сўзларни айтганимизда, уни салбий ҳаракатларини кўпайтирган бўламиз, холос.

Ҳар бир ота-она болаларига ҳар хил муносабатда бўлишига карамасдан, уларга мехр билан яқинлашганда кўллаб — кувватлайдиган сўзларни кўпроқ ишлатишлари лозим. Қилган ҳар ишини макташ, бола савиясига мос муносабатга киришиш у билан гаплашганда кўзларига караб гапириш керак. Мехр-муҳаббатли муҳитда тарбия топган болаларнинг соғлом ўсиши илмий тадқиқотларда ҳам исботланган. Меҳр ва севгига тўла оила бағрида улғайган болалар ўсмирлик даврини келишмовчилик- ларсиз ўтказа олади. Негаки, бу даврда ҳар бир киз ва ўғил бола биологик ва психологик ўзгаришларни бошидан ўтказади. Боланинг дўстлари даврасида ўзгаришлар бўлади. Бу даврда дўстлик муносабатлари алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, бола ташқи таъсирга тез берилади. Ўзи истаган дўстлар даврасига қабул килиниши ўсмир учун муҳим эхтиёжга айлангандек таассурот уйготади. Бу даврда ота- оналар ўсмирга яқин дўстидай муомала килиш шарт. Сабр килиш қийин, лекин унинг меваси ширин бўлади. Ҳар бир болани ёши, характерини ҳисобга олган холда унга тўғри муносабатда бўлиш керак.

Улар вояга етганларида эса кўллаб — қувватлаш, эркалатиш одатини давом эттиришда хушёр бўлиш лозим. Ортикча севги ҳам зарарлидир. Яъни ортикча меҳр-муҳаббат ва эътибор кўрсатилган болалар эркатой ва худбин, ўзига ишончсиз бўлади.

Сайёра.МИРЗАЕВА, Чирчиқ давлат педагогика университети, Психология кафедраси доценти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.