Халқаро экспертлар сўмнинг эркин айирбошланишини юқори баҳолади

0
97
марта кўрилган.

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестициявий фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари» мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда, дея хабар беради gov.uz сайтида.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Фанлар академиялари академиклари, Германия, Буюк Британия, Австралия, Индонезия каби давлатлардан олий ўқув юртлари ректорлари, таниқли олимлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар вакиллари, амалиётчи мутахассислар иштирок этмоқда.

Конференциянинг дастлабки шўъба мажлисларида экспертлар томонидан Ўзбекистонда валюта бозорини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгани ва 2017 йил 5 сентябрдан миллий валюта – сўмнинг эркин айирбошланиши таъминлангани юқори баҳоланди. 
 
Шунингдек, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк томонидан халқаро андозаларга мос равишда макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги статистик ва таҳлилий маълумотлар доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилгани иқтисодий барқарорликнинг тўла таъминланишига замин яратаётгани ҳақида сўз юритилди.
 
Халқаро илмий-амалий анжуманда халқаро экспертлар, хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан қилинган маърузаларда шиддат билан тарақий этаётган Ўзбекистон иқтисодиётида аграр секторни модернизация қилиш ва ривожлантириш, қулай инвестициявий муҳит, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ҳамда экспортни қўллаб-қуватлаш юзасидан амалий тавсиялар берилиб, улар бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.