Инновация вазирлиги жамоатчилик кенгашини ташкил қилмоқда

0
171
марта кўрилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашида фаолият юритиш учун номзодларни таклиф қилади. Жамоатчилик кенгаши аъзолари Вазирлик билан жамият ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи “кўприк” вазифасини бажаради, дея хабар берилади  Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали gov.uz сайтида. 

Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўз тажрибаларидан фойдаланиб турли жабҳаларда маслаҳат бериш,  вазирлик фаолияти доирасида қарор қабул қилиш ва масалаларни ҳал этиш  жараёнларида жамоатчилик номидан иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Кенгаш раиси ва аъзолари кўнгилли равишда (тўловсиз) фаолият олиб боришади. Жамоатчилик кенгашига аъзо бўлишни хохлаган юртдошларимиздан Jamoatchilik@mininnovation.uz электрон манзилига ўзингиз ҳақингизда маълумот юборишингиз сўралади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.