Инсон қадри улуғ: Яккасарой туманида аҳоли муаммолари ўрганилди

0
88
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н. Умарова Яккасарой туманидаги «Боғсарой» маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатлар билан ишлаш ва уларни ечиш чораларини кўриш мақсадида фуқароларни қабул қилди.

Турли хил муаммолар билан келган аҳолининг мурожаатлари тингланиб,  айримлари жойида бартараф этилди.

Муддат талаб этиладиган мурожаатларга эса ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

Шунингдек,  бошқа йўналишларда тушган мурожаатлар ўз соҳалари бўйича ташкилот ва идораларга расмий йўналтирилди.

Отабек НАСИМОВ, Яккасарой туман ҳокимининг матбуот котиби

Таҳририятдан: Ана шундай қабуллар республика бўйича барча йўналиш раҳбарлари учун анъанага айланса жуда яхши бўларди. Зеро, юртбошимиз талаби ҳам шу- кабинетда ўтирмаслик халқ билан мулоқатга чиқиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, ҳал этишдир. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.