Ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди

0
102
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here