Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

0
397
марта кўрилган.

30 январь — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.    

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.