Исроил Мадримов референдумда фаол қатнашишга чорлайди

0
72
марта кўрилган.

Исроил Мадримов  бокс оламининг фахри, мустаққил Ўзбекистон  фарзанди! У бокс бўйича қитъа чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлиб, кўплаб тенгдошларига самарали фаолияти билан намуна кўрсатмоқда.

Исроил Мадримов мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим жараёнга ўз муносабатини билдирди.

 – Кейинги йилларда спортга катта аҳамият берилаяпти. Бу майдондаги ютуқларим ана шу эътиборнинг самараси деб биламан. Шунинг учун референдумга бефарқ эмасман,– деди у.

Спортчимиз барча ватандошларимизни 30 апрель куни ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва юртимиз равнақи, халқимиз тинчлиги  учун овоз беришга чорлайди.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.