Истиқлол фидойиси – тарих саҳифаларида

0
55
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг Президенти Шавкат Мирзиёев: Муҳтарам Ислом Aбдуғаниевичнинг босиб ўтган умр йўллари, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги тарихий хизматлари барчамиз учун, шу жумладан, мен учун ҳам энг ёрқин ибрат намунаси ва катта ҳаёт мактаби бўлиб қолади…

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот – кутубхона маркази тасарруфидаги Aбдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан “Истиқлол фидойиси – тарих саҳифаларида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Aнжуманда, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарияти Олмазор тумани ҳокимияти, Оқсарой кутубхона ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Олмазор тумани нуронийлари, Олмазор тумани Маданият уйи, 133-сонли мактаб ўқувчилари қатнашдилар. Шунингдек AКМ мутахассислари томонидан «Ислом Каримов – Мустақиллигимиз асосчиси» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асарларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Давра сухбати Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган “Тарихсиз келажак йўқ” номли видеоролик намойиш этилиши билан бошланиши яна бир бор Ўзбекистон ўз озодлиги, эркинлиги ва айни кундаги эришилган ижобий натижаларимизнинг заминида қандай оғир вазиятлар, қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри қелганлиги ҳақидаги маълумотлар иштирокчиларни янада сергаклантирди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ҳомийлик кенгаши аъзоси Каримова Татяна Aкбаровнанинг самимий сўзлари ва тилаклари билдирилган видеомурожаати иштирокчиларга онлайн тақдим этилди.

Давра сухбатида “Мустақил Ўзбекистон асосчиси И.A.Каримов” мавзуси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т. Ширинов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллигимизга эришиш учун олиб борган улкан сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлари, фаолияти давомида учраган қийин вазиятлар, воқеа -ходисалар мисолида нутқ сўзлади.

Шу билан бирга, Ислом Каримов асарларининг янги авлод тарбиясидаги аҳамияти, унинг ҳаёти ва фаолиятининг энг таҳликали даврларидан саналган 1986-1989-йиллар ҳусусидаги мавзуларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таржимон Зикрилла Неъмат, шоир Даврон Ражаб ҳамда халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбек сўзга чиқдилар.

Айниқса, Олмазор тумани нуроний отахонлар ўзларининг ёшлик давридаги қийинчиликлари, биринчи Президентимиз билан ўз фаолияти давомидаги қизиқ ва хаяжонли таассуротларини хаяжон билан таъсирли сўзлаб беришлари тадбирни янада жонлантириб юборди. Шунингдек, ёшларга ҳозирги кундаги яратилган шароитларга шукроналар айтиш, Мустақил Ўзбекистонда яшаётганидан фахрланиш, истиқлолимизни қадрига етиш ҳамда муносиб фарзандлар бўлиш кераклигини алоҳида таъкидладилар.

Сўзга чиққанлар маълумотидан, бўлиб ўтган ислохотлар, айни кундаги озод ва эркин хаётимиз учун асосий тамал тошини қўйган инсон ҳақидаги таассуротлардан таъсирланган И. Каримов номидаги Техника университети талабалари ва 133 мактаб ўқитувчилари ҳам ўзларининг фикр, мулоҳазаларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. Каримов музейига саёҳат уюштириш таклифини илгари сурдилар. Ўз навбатида раҳбарият томонидан инобатга олинди ва режалаштирилди.

Тадбир якунида Оқсарой кутубхонаси номидан Биринчи Президент Ислом Aбдуғаниевич хаёти ва фаолияти тўғрисидаги альбомлар барча иштирокчиларга эсдалик сифатида тарқатилди.

Ҳафиза Каримова, Тошкент шаҳар «Bilim» Ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.