Иван Ефремов жаҳон чемпионати ғолиби

0
118
марта кўрилган.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, АҚШнинг Анахайм шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 5 декабрь куни 105 кг. вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу вазнда чиқиш қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов даст кўтариш машқида 182 кг. натижа билан кумуш медалини қўлга киритди. 
 
Шунингдек, Ефремов силтаб кўтариш машқида 217 кг. тош кўтарди. Икки курашда ҳамюртимиз қайд этган натижа умумий 399 кг. бўлди. Ушбу натижаси эвазига Иван Ефремов ўз вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.