Жаҳон кубогида муносиб иштирок этган самбочиларимиз МОҚ томонидан тақдирланишди

0
231
марта кўрилган.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Жаҳон кубогида зафарли қатнашган самбочиларимиз ғалабаси шарафига тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

–  Самбо кураши Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинди. Бу эса келажакда самбонинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкин дегани. Умид қиламизки, сизлар мана шундай муваффақиятли иштирок этиб, улуғвор  ғалабаларингиз билан бизларни янада хушнуд қилишда давом этасиз”, – деди Миллий олимпия қўмитаси президенти  Умид Аҳмаджонов. 

 Москвадаги “Лужники” Олимпия спорт комплексида спортнинг самбо тури бўйича 22-23 март кунлари жаҳон кубоги бўлиб ўтган эди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 13 нафар спортчи ҳимоя қилди. Умумий ҳисобда вакилларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медаль жамғариб, жанговор самбо йўналишида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишган

Мусобақада олтин медални Зафар Аллаберганов ва Сирожиддин Анорқулов  қўлга киритган бўлса, Бекзод Нурматов, Зарнигор Ўрмонова, Шерзод Расулов, Истам Қудратов, Ҳакимжон Исмаилов ва Неъмат Ёқубов  кумуш медаль соҳиби  бўлишди.  Улуғбек Раҳмонов, Зуҳрахон Маъмуржонова, Тимур Худойқулов, Икром Абдикеримов  ва Аббос Жалолов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилганди.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, ҳамда уларнинг мураббийлари МОҚ томонидан Samsung Galaxy Tab планшети ва диплом билан тақдирланишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.