Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил

0
138
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини юксалтириш, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди:

Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш, бунинг учун алоҳида давлат фондини тузиш мақсадга мувофиқ. 

Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир. Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар керак. 

Афсуски, бундай кенг кўламли вазифани талаб даражасида ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмас. Шу муносабат билан Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.