Бош саҳифа Ўзбекистон Иқтисодиёт Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари тасдиқланди

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари тасдиқланди

0
385
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 3454-сонли қарори қабул қилинди.

Президентнинг мазкур қарорига асосан мамлакатмизнинг келгуси йилдаги давлат бюджети параметрлари белгиланиб, даромадлари ва харажатлари миқдори, солиқларнинг ставкалари тасдиқланди.

Унга кўра, юртимизда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасининг иккинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача) 2017 йилдаги миқдорда ўзгаришсиз сақлаб қолиниб, учинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача) — 16,5 фоиз, тўртинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқориси) 22,5 фоиз миқдорида, яъни ўтган йилгига нисбатан 0,5 фоизли пунктга пасайтирилган.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172.240 сўмгача бўлган даромадлар эса солиққа тортилмайди.

Эътиборли томони — энди жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172.240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.