Журналист ҳуқуқи қонун ҳимоясида ва фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) сайловида оммавий ахборот воситаларининг роли

0
282
марта кўрилган.

Хоразм вилояти журналистлари билан ўтказилган семинар ана шу мавзуларга бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда  журналистлар манфаатларини ҳимоя қилувчи қонунлар, қарорлар ва кейинги йиллардаги улуғвор  ислоҳотлар, жумладан, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) сайловидаги ўзгаришлар ва унда  оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида атрофлича гапирилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Т.Ю.Норбоев “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунчилик” мавзусида маъруза қилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳудудий бошқармаси раҳбари Д.Бекчанова, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ў.Матқурбанов, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасини бажарувчи С.Раҳимберганова, “Инсон ва қонун”, “Куч адолатда” газеталарининг вилоятдаги ўз мухбири А.Собиров ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Гулёр ПАЛВАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.