ЖУРНАЛИСТЛАР ОТ ЎЙНАТИБ, ФИЛ СУРИШДИ…

0
157
марта кўрилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақаси ҳам айни шундай жўшқин кайфиятда ўтди, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида ҳар бир вилоятдан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан журналистлар иштирок этишди.

Муросасиз ва қизғин кечган беллашувлар якунига кўра, аёллар ўртасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Ёқутхон Эркабоева биринчи, Сурхондарё вилояти вакили Динора Хурсандова иккинчи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Дилобар Маматова учинчи ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасида Сирдарё вилояти вакили Отабек Ҳайлаев биринчи, “Бухоронома” газетасининг мухбири Рустам Ибрагимов иккинчи, “Ўзбекистон” телеканали ходими Даврон Ғуломов учинчи ўринни қўлга киритди.

Манбаа: https://t.me/olimjon_usarov

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.