«Карантинда китоб билан ҳамнафас» мавзуида халқаро онлайн-конференция

0
173
марта кўрилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жамоаси томонидан  Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги кўмагида Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси билан ҳамкорликда “Карантинда китоб билан: Янги форматдаги кутубхона” (“С книгой на карантине: Библиотеки в новом формате”) мавзусида Халқаро онлайн-конференция ташкил этди. Унда Қозоғистон, МДҲ давлатлари, Италия, Грузия, Малайзия, Туркия, Германия, Болгария, Хитой давлатларининг кутубхонасининг етук вакиллари ўзларининг айни пайтда китобхонлар билан олиб борилаётган фаолияти, карантин пайтида онлайн китоб етказиб беришдаги ўз услублари асосидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Ушбу конференциянинг асосий мақсади — кутубхона соҳаси мутахассислари учун ахборот ва илмий-маданий онлайн-муҳит яратиш, кутубхоначилик соҳасидаги миллий қадриятларни асраш, маънавий ва маданий жиҳатлар фикр алмашиш, пандемия шароитида кутубхоналар фаолиятини йўналтириш масалаларига доир мазмунли суҳбат олиб бориш ҳамда тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Интернетнинг ZOOM платформасида бўлиб ўтган онлайн-анжуманда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси халқаро алоқалар хизмати раҳбари Муҳтарама Муратова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. “Китоб ўқинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг” мавзусига бағишланган маърузасида у мамлакатимизда карантин шароитида кутубхона фаолияти, масофадан кўрсатилаётган кутубхона хизмат турлари, онлайн тарзда ташкил этилаётган тадбирлар, турли лойиҳа ва тақдим этилаётган имкониятлар билан конференция иштирокчиларини яқиндан таништирди.

«Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона марказлари — бу республиканинг 14 та кутубхонаси. Вилоят кутубхоналари ҳам ўз ўқувчиларини унутмайди ва карантин пайтида ўзларининг ижтимоий тармоқларида онлайн тарзда турли тадбирларни ўтказадилар. Онлайн хизматлар ёрдамида ўқувчилар онлайн дарсларни, буктрейлерларини кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар, китоб оламига доир қизиқарли янгиликлардан бохабар бўлмоқдалар.

Шундай қилиб, мамлакатдаги 14 та АКМ ўз ишини онлайн шаклда такомиллаштирмоқда ва ўқувчилар ташқарига чиқмасдан билим олишларида ўз хиссаларини қўшмоқдалар”, — дея таъкидлади М.Муратова.

Халқаро онлайн тартибда ўтказилган конференция биз ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари учун ўз фаолиятимизни яна бир бор таҳлил қилишимизга, янада янги лойиҳалар устида ишлашимизга ва жаҳон кутубхоналари тажрибалари билан яқиндан танишиш имкониятини яратиб берди.

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.