Бугун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига старт берилди

0
94
марта кўрилган.

 Токио шаҳрида ХVI Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросим  Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олди. Бу йилги Паралимпия ўйинларида бутун дунёдан ташриф буюрган 163 та делегация иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, улар орасида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 48 спортчи билан 55 та йўлланмага сазовор бўлди.

Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича,  очилиш маросимида пара-енгил атлетикачиларимиз Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова делегациямиз байроқдори бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 5 сентябрга қадар давом этади. Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.