Кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтмоқда

0
76
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар, дея хабар бермоқда Prezident.uz сайтида.  

Кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ҳужжатлар, кўплаб тижорий шартномаларни имзолаш мўлжалланмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.