Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

0
718
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Қуёш» маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда «Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан, жорий этилган иқтидорли ёшлардан ташкил топган адабий тўгарак аъзолари ҳам иштирок этдилар. Тошкент шаҳар таълим бошқармасига қарашли 46-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д. Ҳотамова баҳорги таътилда ўқувчиларнинг дам олиш вақтини мазмунли ўтказиши учун кутубхонада бадиий адабиётларни мутолаа қилиш мақсадида барча шарт- шароитлар яратилганлиги ҳақида гапириб, тадбирни очиб берди.

 «Қуёш»  маҳалласида ташкил топган адабий тўгарак аъзолари сўзга чиқиб, тўгарак машғулотлари шеърият, наср, публицистика, болалар шеърияти, бадиий таржима ва драматургия йўналишлари бўйича олаётган билимлари ҳақида иштирокчилар билан ўртоқлашдилар ва маҳалладаги ёш китобхонларга аъзо бўлиш таклифини бердилар.

В. Собирова ёшларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва адабиётлардан тўғри фойдаланиш ҳусусида тўхталди. Шунингдек, «Билим» АКМ мутахассиси Д. Ражабов китобхонлик машғулотларининг таниқли жамоат арбоблари, шоир ҳамда ёзувчилар билан ўтказилишининг китобхонларга ижобий таъсири ҳақида сўзлаб берди.

Мавзу юзасидан Миллий гвардия зобитлари ҳам тадбирда фаол қатнашиб, ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир якунида «Қуёш» маҳалла раиси А. Паттахов ёшларнинг ижодий фаолиятига омадлар тилаб оқ фотиҳа берди.

Ҳофиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.