Компютер ўйинларидан нотўғри таассуротлар юзага келишининг олдини олиш масалалари

0
139
марта кўрилган.

Бугунги кунда деярли барча ёшдаги шахслар, айниқса, болалар компютер (планшет, ноутбук)ларда турли қизиқарли ўйинлар жуда кўп бўлганлиги учун ҳам ундан узоқлашмайдилар.

Кўпчилик ота-оналар компютер ўйинларини кичкинтойларнинг беминнат «овунчоғи» деб биладилар: олдига қўйсанг — бола шу билан овора бўлиб, жимгина уйда ўтиради. ҳаттоки, соатлаб ўтираверади, кўчада тентираб юрмайди. Ҳозирги даврда мобил телефони, планшет, смартфон, нотбук ва компютер каби қурилмалар мавжуд бўлмаган оилани учрата олмаймиз, шу сабабли ҳам кичкинтойлар оламни англай бошлаган илк кунлариданоқ мазкур қурилмаларга қизиқа бошлайдилар.

Кўп йиллардан буён жаҳондаги кўплаб мутахассис-олимлар замонавий коммуникация қурилмаларининг инсон марказий асаб тизимига салбий электр-магнит таъсири мавжудлигини таъкидла ётганликларидан хабардормиз. Бу, айниқса. бола организмига кучли таъсир этади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг мунтазам равишда, планшет ёки смартфон иловаларидаги ўйинлар билан шуғулланиши уларнинг интеллектуал ривожланишига ҳам таъсир этади. Болалар юқори частотали электр-магнит таъсирга эга: телефон, смартфон, планшетлардан фойдаланиши умуман санитария меъёрлари талабларига жавоб бермайди. Мазкур қурилмалар боланинг руҳий ривожланишига ҳам қуйидагича салбий таъсир коърсатади:

Биринчидан сенсорли экрандан фойдаланган болаларда бош миянинг сигналига қўл ҳаракатлари номувофиқ бўлади. Бундай болалар кўпроқ фойдали ҳисобланган ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланишга умуман қизиқмай қўядилар. Соатлаб сичқончадан фойдаланиш эса бармоқларнинг оғришига сабаб болади, шунингдек боланинг энгашиб  ўтириши унинг қоматига зарар етказади. Компютердан фойдаланиб бола сенсорикани ҳис этмайди. Бундан ташқари, бола қўлидаги майда моторикасининг ривожланишига ҳам таъсир этади. Иккинчидан, боланинг смартфон ва планшет экранларидаги обектларга  тикилиб ўтиришлари кўришдаги муаммоларни юзага келтиради.

Учинчидан, планшет ва смартфонлардан узоқ вақт фойдаланиш боланинг бойин қисмида  муаммолар юзага келади. Бола компьютер ўйинлари билан банд бўлганида экранга тикилавериб,  киприклари пирпирайдиган бўлиб қолиши каби ёмон ҳолатлар пайдо бўлади. Бундан ташқари,  айрим тажовузкор ўйинлар болаларнинг дунёқарашини бузадиган қуйидагича салбий таъсирларни  кўрсатади:

Бола ўйинда кўрганидек, ҳақиқий ҳаётда ҳам одамларнинг ҳаётини туганмас. қайта, қўшимча жон» олиб яшаш мумкин деган тасаввурга келади, ўйинни қайта бошлаш мумкин бўлганидек, ҳақиқий ҳаётда, кўчада ҳам турли хавфли вазиятларга енгил ёндашадиган одат шаклланади.

Болада ҳар қандай зиддиятли ҳолатни куч билан ҳал этиш зарур деган фикр уйғонади. куч — асосий    мақсадга айланиб, келишиш йўли билан ҳал этиш мумкинлигини, ҳаттоки, хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Компютер ўйинлари қаҳрамонларининг хулқ-атвори ҳақиқий ҳаётдаги болага ўтади, бошқаларга раҳмсизларча муносабатда бўлиш оддий ҳолатдек — гўё бунинг учун ҳеч нарса бўлмайдигандек, бу шунчаки ўйиндк туюлади! Агар ўйин қаҳрамони хавфли олов, баландлик. жарликлар устидан сакраб ўтса ҳам, ҳеч бир зарар кўрмаслиги ва яна бир неча ҳаёт заҳирасига эгалиги боланинг онгида унга ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмайди, деган фикр шаклланади. Бола умуман ҳеч бир хавф-хатардан чўчимаслик керак деган фикрда бўлиб, ўзларини виртуал қаҳрамонлардек ҳис эта бошлайди.

Компютер ойинлари болаларда руҳий зўриқиш(стресс), депрессия ҳолатларини юзага келишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Тажовускор мавзудаги компьютер ўйинларини ёш болалар ўйнашига умуман йўл қўйиб бўлмайди. Аксинча, психологик хавфсиз ва таълимий мавзудагиларини таклиф этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Компютер ўйинлари болаларда ҳаракатчанлик, натижаларга эришиш томон интилишни сўндиради, виртуал оламдагидек, ҳамма нарсани осон қўлга киритиш мумкин деган тушунчани шакллантиради. Болалар сичқонча тугмасини босиш билан масалани ҳал қилиш мумкин деган фикр билан ёндашиб, турли ҳаракатларга одатланадилар — компютер қурилмалари ва ўйинлар ҳам вақтни кўн- гилдагидек ўтказиш ва зериктирмайдиган манба сифатида болани хурсанд қилади.

Компютер ўйинларидан олган нотўғри таассуротларини ҳаётда ҳам қўллашга интилади. Бу нотўғри хулқ-атвор модели унинг ҳаётда билим олиш, меҳнат қилиб, бирор орзу-умидларини рўёбга чиқаришида тўсқинлик қилади — шу сабабли бир марта уринганида натижага эриша олмаса, яна ҳаракат қилиш, интилиш ўрнига ёки мақсадидан осонгина воз кечади, ёки салбий ҳаракатлар билан бўлсада. бошқа йўлларни қидира бошлайди. Бундан ташқари. энг ёмони компютер ўйинлари болани қарамликка олиб келади. Маълумки, компютерга қарамлик ҳам жуда хавфли касаллик эканлиги ҳақида маълумотлар кўп.

Яхшиси болани китоб мутоласига ва турли ҳил миллий ўйинларга жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

 Сайёра МИРЗАЕВА, Чирчиқ давлат педагогика университети Психология кафедраси доценти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.