Компютер ўйинларининг бола онг-шуурига таъсири

0
88
марта кўрилган.

Бугунги кунда деярли барча ёшдаги шахслар, айниқса, болалар компютер (планшет, ноутбук)лардаги турли ўйинларни хуш кўрадилар. Афсуски, улар жуда кўп ва кундалик ҳаётимизга кенг кириб келяпти.

Кўпчилик ота-оналар компютер ўйинларини кичкинтойларнинг беминнат «овунчоғи» деб биладилар: олдига қўйсанг — бола шу билан овора бўлиб, жимгина уйда ўтиради. ҳаттоки, соатлаб ўтираверади, кўчада тентираб юрмайди. Ҳозирги даврда мобил телефони, планшет, смартфон, ноутбук ва компютер каби қурилмалар мавжуд бўлмаган оилани учрата олмаймиз, шу сабабли ҳам кичкинтойлар оламни англай бошлаган илк кунлариданоқ мазкур қурилмаларга қизиқа бошлайдилар.

Кўп йиллардан буён жаҳондаги кўплаб мутахассис-олимлар замонавий коммуникация қурилмаларининг инсон марказий асаб тизимига салбий электр-магнит таъсири мавжудлигини таъкидламоқдалар. Бу, айниқса. бола организмига кучли таъсир этади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг мунтазам равишда, планшет ёки смартфон иловаларидаги ўйинлар билан шуғулланиши уларнинг интеллектуал ривожланишига ҳам таъсир этади. Болалар юқори частотали электр-магнит таъсирга эга: телефон, смартфон, планшетлардан фойдаланиши умуман санитария меъёрлари талабларига жавоб бермайди. Мазкур қурилмалар боланинг руҳий ривожланишига ҳам қуйидагича салбий таъсир кўрсатади:

Биринчидан сенсорли экрандан фойдаланган болаларда бош миянинг сигналига қўл ҳаракатлари номувофиқ бўлади. Бундай болалар кўпроқ фойдали ҳисобланган ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланишга умуман қизиқмай қўядилар. Соатлаб сичқончадан фойдаланиш эса бармоқларнинг оғришига сабаб бўлаади, шунингдек боланинг энгашиб  ўтириши унинг қоматига зарар етказади. Компютердан фойдаланиб бола сенсорикани ҳис этмайди. Бундан ташқари, бола қўлидаги майда буғимларнинг ривожланишига ҳам таъсир этади.

Иккинчидан, боланинг смартфон ва планшет экранларидаги обектларга  тикилиб ўтиришлари кўришдаги муаммоларни юзага келтиради.

Учинчидан, планшет ва смартфонлардан узоқ вақт фойдаланиш боланинг бўйин қисмида  муаммолар юзага келади. Бола компютерда ўйинлар билан банд бўлганида экранга тикилавериб,  киприклари пирпирайдиган бўлиб қолиши каби ёмон ҳолатлар ҳам пайдо бўлади. Бундан ташқари,  айрим тажовузкор ўйинлар болаларнинг дунё-  қарашига салбий таъсир  кўрсатади, тажавузкор кайфият содир бўлади.

Ҳар қандай зиддиятли ҳолатни куч билан ҳал этиш зарур деган фикр уйғонади. Куч — асосий    мақсадга айланади. Муаммони келишиш йўли билан ҳал этиш мумкинлигини, ҳаттоки, хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Тасвирий ўйинлар қаҳрамонларининг хулқ-атвори ҳақиқий ҳаётдаги болага ўтади, бошқаларга раҳмсизларча муносабатда бўлиш оддий ҳолатдек — гўё бунинг учун ҳеч нарса бўлмайдигандек, бу шунчаки ўйиндек туюлади! Агар ўйин қаҳрамони хавфли олов, баландлик. жарликлар устидан сакраб ўтса ҳам, ҳеч бир зарар кўрмаслиги ва яна бир неча ҳаёт заҳирасига эгалиги боланинг онгида унга ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмайди, деган фикр шаклланади. Улар ўзларини виртуал қаҳрамонлардек ҳис эта бошлайди.

Тавсиямиз болаларни қадимий миллий ўйинларимизга одатлантириш керак. Ўзимиз ўйнаган– чиллак, бештош, бекинмачоқ каби миллий халқона ўйинларга қизиқтириш кони фойда. Булар боланинг ҳаракатланиб туришини таъминлаш билан бирга  эпчилликка, сергакликка, абжирликка ўргатади.

 Сайёра МИРЗАЕВА,  Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси доценти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.