Компьютер ва ахборот технологиялари замон талаби

0
694
марта кўрилган.

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида барча соҳалар каби кутубхоначилик соҳасида ҳам ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан, 2017 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона марказига  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги 20/4807-сонли хатига асосан Америка Қўшма Штатлари элчихонаси томонидан беғараз 12 та компьютер тақдим этилди.

“Компьютер ва ахборот технологиялари замон талаби” деб номланган тақдимотда Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондаги элчихонасининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси Стивен Андерсон, Республика ахборот-кутубхона маркази директори А.Отақўзиев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси  бош мутахассиси Н.Турсуновлар иштирок этдилар. 

Меҳмонларни хушнуд қилиш ва миннатдорчилик юзасидан «Bilim» ахборот-кутубхона маркази китобхонларидан 182-мактаб ўқувчилари, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат лицейи ўқувчилари томонидан  инглиз тилида мусиқий чиқишлар, ашула ва рақслар, шеър ва монологлар, жажжи болажонлар томонидан  театрлаштирилган эртаклар саҳналари тақдим этилди.

Шунингдек, тақдимотни миллий ва инглиз тилидаги шўх тароналари билан Учтепа тумани 9-сонли маданият ва аҳоли дам олиш маркази иштирокчиларининг чиқишлари янада иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Элчихона вакили Стивен Андерсон китобхон болаларнинг инглиз тилида равон ва соф сўзлашишидан жуда хурсанд бўлди. Андерсон: “Менга тайёрланган тақдимот дастури жудаям ёқди, айниқса инглиз тилида шундай равон сўзлашадиган, билимли ва ақлли китобхонларингиз борлигидан, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Бундай ақлли ёшлари бор юртнинг албатта, келажаги буюк бўлади”,  деб таъкидлади. Тадбир жуда ҳам кўтаринки ва байрамона руҳда ўтди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган, ўзларининг инглиз тилидаги шеърлари, қўшиқлари ва саҳна кўринишлари билан хаммани кўнглини завққа тўлдирган ўқувчилар тадбир  ташкилотчилари томонидан тайёрланган энг буюк совға яъни ёш ижодкорларнинг шеърий китоблари билан тақдирландилар ҳамда ахборот-кутубхона ходимлари, кенг китобхонлар оммасининг  меҳмонлар билан бирга суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.