Конкурчиларимиз Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг финал босқичига йўл олишди

0
15
марта кўрилган.

Москва шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси Миллатлар кубогининг 4-босқичида иштирок этган Ўзбекистон  жамоаси ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақада МДҲ давлатларининг энг кучли 11 мамлакатидан ташриф буюрган сара чавандозлар иштирок этишди. Ўзбекистонлик чавандозлар беллашув  якунида  энг юқори кўрсаткич қайд этиб, жорий йил Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг финал босқичига йўл олдилар. Шу тариқа, унда дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида мамлакатимиз ўғлонлари ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган қаҳрамонларимиз Умид Комилов, Нуржан Туякбаев, Бегзод Қурбонов, Оқил Собиржонов, Баҳромжон Газиев, Аъзам Толбоев  ўзбек халқи азал-азалдан улоқ мусобақалари уюштириб келган чавандозлар юрти эканлигини намоён қилишди.

GUJUM.UZ таҳририяти ҳам  юртимизни шарафлаган от спорти вакилларини ютуқлар билан қутлайди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини ҳам навбатдаги муваффвқиятлар билан муборакбод қилади. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти жамоасига  ютуқлар бардавом бўлишида  самимий тилакини билдиради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.