Коррупция –  мамлакат тараққиёти ва иқтисодиёти заволи

0
49
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Коррупция –  мамлакат тараққиёти ва иқтисодиёти заволи,  соғлом турмуш тарзининг уволи эканлигига алоҳида урғу берилди. Пойтахтдаги маъсулиятли ташкилотлар  билан бирга ушбу масалалар муҳокама қилинди. 

 Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Давлат органларининг ўз фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари – Тошхўджаев Дониёр Бахтиёрович, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи – Мухаммадиев Нўмон Усмонович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Ходжаев Абдулхай Хасанбоевичларнинг ҳисоботлари эшитилиб, коррупциянинг олдини олиш борасида  амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда Давлат ташкилотларининг ўз фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Муродов Алишер Бахтиёр ўғлининг ҳисоботи эшитилиб коррупциявий омилларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

 Кенгаш йиғилиши кун тартибидан ўрин олган Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил биринчи ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам ҳудудий кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

GUJUM. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.