Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг таъсис йиғилиши

0
234
марта кўрилган.

Бугун 2021 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, бошқармалар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев йиғилишни қисқача кириш сўзи билан очиб, ҳудудий кенгашлар ташкил этилаётганлигининг сабаб ва мақсадлари  ҳақида гапирди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий Кенгаши раиси ва аъзолари тасдиқланиб, уларнинг вазифалари тўғрисида сўз юритилди.

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов янги Ўзбекистон ислоҳотлари даврида коррупцияга қарши курашиш кучайганлиги, давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланганлиги ҳақида гапириб, ҳудудий кенгашларнинг мақсад ва вазифаларини  шарҳлаб берди.  

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, аҳолининг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга қарши кураш муносабатини шакллантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда Кенгаш аъзоларига Қорақалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги Низом тарқатилди (Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2021 йил 19 августдаги 4-сонли баённомасига 2-илова).

Раъно ЗАРИПОВА, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси

Фотолар муаллифи: Тошкент шаҳар ҳокимилиги Матбуот хизмати олган сувратлар

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.