КВОН ЁН У: Янги йилда ҳам биргаликда янада самарали лойиҳаларни амалга оширамиз

0
108
марта кўрилган.
– Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Давлатингиз томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотлар аввало дипломатик алоқалар, иқтисодиёт, сиёсат, мудофаа ва бошқа соҳаларда намоён бўлмоқда. Айниқса, ижтимоий соҳаларга қаратилаётган алоҳида эътибор, аҳолига яратилаётган шароитлар бунга ёрқин мисолдир. 
 
2018 йил сўнггида халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга яна бир бор юксак баҳо берди. Бу юртингизнинг инсон ҳуқуқлари ва қадриятларини ҳурмат қилиш борасидаги ташаббуси билан боғлиқ. 12 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғоя асосида БМТ Бош Ассамблеясининг «Маънавият ва диний бағрикенглик» резолюцияси қабул қилинди. Бу жуда муҳим резолюция ҳисобланади ва Корея Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди.
 
Яқинда АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга сабаб бўлувчи мамлакатлар рўйхати»дан чиқариш тўғрисидаги қарори ҳам Шавкат Мирзиёев юритаётган оқилона сиёсат туфайли деб биламан. Ўзбекистон ҳукумати ва халқини мана шундай ютуқлар билан табриклаш мен учун катта шараф. 
 
Ўзбекистон – Корея муносабатлари конструктив руҳда ривожланиб бормоқда. 2017 йилда давлатингиз раҳбарининг Кореяга ташрифи тарихий воқеа бўлди. Бу давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди ва янада мустаҳкамлади. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган ҳамкорлик унинг кейинги ривожига хизмат қилади. 
 
Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Янги йилда ҳам биргаликда янада самарали лойиҳаларни амалга оширамиз деган умиддаман. 
 
Квон Ён У, 
Корея Республикасининг 
Ўзбекистондаги Фавқулодда 
ва мухтор элчиси
 
Манбаа: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.