Лас-Вегас шаҳридаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қизлари 9та медалнинг соҳиби

0
178
марта кўрилган.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида  Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 9та медаллар шодасини қўлга киритиб, пешқадам бўлишди. 

Қизлар ўртасида 2 та йўналишда жаҳон рекордини ўрнатган юртдошимиз Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) мусобақанинг энг яхши атлети, деб топилди. Спортчига ушбу совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аяннинг ўзи топширди.

Турнирда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга кириб,  7 та олтин ва 2 та кумуш медалнинг соҳибига айланишди.

 Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида энг яхши натижани қайд этди. 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.