«Лойиҳалар фабрикаси»да доимий ишлайдиган ёшларга 10 млн сўм ойлик берилади

0
201
марта кўрилган.

Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев сўз олди:

Фарғоналик ёшларни «Лойиҳалар фабрикаси»га жалб қилиш, ташаббускор ёшларни вилоят ҳудудлари ривожланишида иштирокини ошириш мақсадида таклиф ва дастурлар ишлаб чиқилди.

Ўзини «Лойиҳалар фабрикаси»да доимий фаолият юритишга бағишлаган ёшларга 10 млн. сўмдан ойлик бериладиган бўлди. Қўшимчасига ўша ёшга ўз лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, ундан ҳам маълум бир фоиз ажратиб берилади.

Давлат раҳбари томонидан шижоатли ёшларни маҳаллий корхоналарга амалиётларга юбориш таклиф қилинди. Эҳтиёж бўлса хорижий компанияларга тажриба алмашишга юбориш режалаштирилган.

«Лойиҳалар фабрикаси»да доимий ишлайдиган ёшларга 10 млн сўм ойлик берилади

Манбаа@aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.