Акмал САИДОВ: “Диний маҳбус, сиёсий маҳбус деган тушунчаларга юрист сифатида ҳеч қачон қўшилмайман”

0
26
марта кўрилган.
АҚШ тинчлик институтида  Ўзбекистон делегацияси билан давра суҳбати кечди. Муфтий Усмонхон Алимов ўз нутқида эътиборни диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ислоҳотларга қаратди. 
 
“Жаҳолатга жаҳолат эмас, маърифат билан жавоб беришимиз керак”, деган гапи жуда илиқ қарши олинди. Уни тинглаган экспертлар, таҳлилчи ва фаоллар Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, ошкоралик ва адолат учун шароитни яхшилаб, эътиқод билан боғлиқ савол ва танқидларга бефарқ бўлмасликка чақирди. 

Ўзбекистон расмийлари таъкидладики, мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмайди. Муфтий билан келган депутат Акмал Саидовнинг “Америка овози”га айтишича, Ўзбекистон “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамайди. Республика яқингача АҚШнинг мана шундай тамғаси остидаги мамлакат эди.

Акмал Саидовнинг “Америка овози”га берган интервюсининг видеосини ЎзА  сайтида кўришингиз мумкин

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.