“Баркамол қизлар клуби”  лойиҳаси  Сирдарёда фаолиятни бошлади

0
162
марта кўрилган.

 

 Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Пахтаобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ушбу лойиҳанинг илк маҳорат дарси ўтказилди. Бир қатор халқаро олимпиадалар иштирокчиси, ёш дастурчи, “Ёшлар овози” республика илмий-амалий конференциясининг мутлоқ ғолибаси Дилобар Қорабекова клубнинг илк тренингини бошлаб берди.

Тренинг асосини очиқ мулоқот ташкил этди. Клуб иштирокчилари саволларининг асосий қисмини тўғри касб танлаш, келажакдаги орзуларга етишишда тўсиқ бўлаётган қўрқувдан қандай қилиб халос бўлиш ҳақидаги мавзулар  ташкил этди ва бу қизғин баҳс-мунозарага айланиб кетди.

“Бундан бир неча йил илгари Жаҳон тиллари университети талабаси бўлган Гавҳар Сагдуллаева асос солган лойиҳа қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари, жамиятда фаол бўлишлари, уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини ошириш, ўзига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш яъни, ҳам руҳан, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлишлари учун кўмаклашиб келяпти. Эндиликда бу лойиҳа сирдарёлик қизларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашадиган энг яқин дўсти, қанотига айланади”, – дейди лойиҳанинг фаолиятини Сирдарёда олиб боришга аҳд қилган Азиза Абиерқулова.

 

АЗИЗА АСҚАРЖОН ҚИЗИ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.