ДИҚҚАТ ТАНЛОВ: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МЕНИНГ НИГОҲИМДА!

0
868
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази ва Тошкент шаҳар «Соғлом она ва бола» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда gujum.uz cайти билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН -МЕНИНГ НИГОҲИМДА! номли  расмлар танловини  эълон қилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилардан  Янги Ўзбекистон қиёфасини ҳамда «Инсон қадри» шиори остида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар руҳи акс  эттирилган лавҳалар муҳрланган фотосуратлар  қабул қилинади.

Иштирокчиларнинг ёши: чегараланмаган

Ҳар бир иштирокчидан бештагача фотосурат қабул қилинади.

Танлов кенгаши томонидан энг сифатли расмлар сараланади ва сайт ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаб борилади. Энг кўп лайк тўплаган  3 та иштирокчи ҳомийлар томонидан тақдирланади.

Танлов материаллари 10 июндан 10 августгача @СССЗМ2008   профилида қабул қилинади.

Tанловга келган фотолар кутубхонанинг web-sayti, (http://bilim.natlib.uz/) Telegram (https://t.me/bilim_akm), Facebook (https://www.facebook.com/bilimakm) va Instagram (https://www.instagram.com/bilim_akm/) ҳамда gujum.uz сайтида ва унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилинади.

Натижаларни эълон қилиш ва тақдирлаш маросимининг санаси кейинроқ маълум қилинади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.