Мактабга Чингиз Айтматов бюсти ўрнатилади, пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига адиб номи берилади

0
48
марта кўрилган.

Чингиз Айтматов номи кириб бормаган, китоблари жавонларидан жой олмаган бирор бир ўзбек хонадони йўқ. Атоқли адиб асарлари нафақат қирғиз, балки ўзбек халқи учун ҳам бирдек қадрдон. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланган ҳозирги пайтда Чингиз Айтматовнинг ўлмас бадиий мероси халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Президентимизнинг “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан адиб номини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш мақсадида юртимизда хайрли ишлар амалга оширилади. Жумладан, хотира китоби чоп этилиб, адиб ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади. 

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номини берилиб, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш кўзда тутилган. 

ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.