Наврўзи айём  тадбири дилларга шавқу-завқ улашди

0
62
марта кўрилган.

Юнусобод тумани «Регистон» маҳалласида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» мавзуси бўйича байрам тадбири ўтказилди.

Унда маҳалла раиси Ш.Болтабоев, маҳалла еттилиги, «Кексалар маслаҳат гуруҳи» аъзолари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Байрам дастурида янгиланиш айёми Наврўзи оламнинг бўй-басти намоён қилинди. Хушовоз хонандалар, ижросидаги куй ва қўшиқлар янгради.

Саҳнада ўзбек халқига   хос миллий урф-одатлар акс эттирилди, мозийдан мерос бўлиб келаётган лапарлар ижро этилди. Фольклор-этнографик ва бадиий жамоаларининг томошалари барчани мамнун қилди. Байрам тадбирига келин саломлари, алёрлар уланиб кетди. Машҳур санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, болажонларнинг иштироклари Наврўз байрамига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Байрам дастурхони миллий таомлар билан безалди.Унда баҳорий таомлар – сумалак, кўксомса, ҳалим, чучвара, қатлама, палов сингари ноз-неъматлар тортиқ қилинди. Дошқозонда сумалак тайёрланиб, қозон атрофида ўйин -кулгулар, рақслар ташкил қилиниб, ҳамма ўз истагини билдирди.

Нуронийлар шарқона янги йил юртимизга қут-барака, ризқ-насиба, тинчлик-хотиржамлик олиб келишини сўраб, дуога қўл очди. 
Тадбир давомида Республика  Маданият вазири О.Назарбеков томонидан маҳалла фаолларига  ташаккурномалар топширилди.

Яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзга бағишланган байрам сайли кун бўйи давом этди. Бир сўз билан айтганда, “Регистон” маҳалласида Наврўз айёми кўтаринки кайфият, ширин дийдор, байрамона шукуҳни бир жойга жамлади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.