“Қуёш юракли инсон” китоби тақдимоти

0
54
марта кўрилган.

Китоб — ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У кишида ота-онага, эл-юртга, Ватанга муҳаббатни онгу шуурга сингдиради. Эзгуликка чорлайди. Онг-шуурни нурлантиради.

 Бугун “IV Республика Китобхонлик ҳафталиги” доирасида, “Китобсевар миллат” шиори остида, Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида Лутфулло Маҳмуд ва Ҳафиза Каримованинг «Қуёш юракли инсон»  китоби тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон жаҳон тиллари университети талабалари иштирок этишди. 

Ахборот-библиография хизмати бош библиографи Ш. Юнусалиева йиғилганларга ушбу китобнинг мазмун-моҳияти  ҳақида гапираркан, китоб қаҳрамони Шаҳзод Дурсуновнинг талабалик давридаёқ энг қадимий халқ санъати турларидан бири сифатида ардоқланиб келинган, қадимги юнон мутафаккирлари Суқрот, Пифагор, Платон томонидан эъзозланган театр санъати эстетиканинг асосий тамойили сифатида тан олингани ҳақида мулоҳаза юритади.

Тадбир ўзаро савол-жавоблар ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизғин давом этди.

Мазкур китоб китобхонлар кўнглидан чуқур жой олади, деган умиддамиз.                      

  Д. Рахимбабаева, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази матбуот хизмати раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.