Тошкентда Жанубий Корея кинолари фестивали бошланди

0
202
марта кўрилган.

Алишер Навоий номидаги Кино саройида Жанубий Корея кинолари фестивали очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб фуқароларнинг яшай бошлаганининг 80 йиллигига бағишлаб «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маросимда ижодий ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, кинорежиссёрлар ва санъатсевар ёшлар иштирок этди.

Маданий анжуман Ли Хван Гён томонидан суратга олинган «Еттинчи камерадаги мўъжиза» фильми билан бошланди. Унда оилавий муносабатлар, ёшлар ҳаёти, садоқат ва инсон иродаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Тадбир кунлари Жанубий кореялик киноижодкорларнинг «Қирол тикувчиси», «Абадий» ва «Можаро сабабчилари» фильмлари намойиш этилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.