“Маҳаллабай” ишлаш тизими муаммоларини ечишга кўмак

0
129
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда туман “Халқпарвар” комиссияси аъзолари хамкорлигида  Тошкент шаҳрида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оила муносабатларини яхшилаш, жиноятчиликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида жойларда учрашувлар ўтказилди.

Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Д.Тошмухамедова бошчилигида Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Янгиҳаёт туман Кенгашлари депутатлари, туман “Халқпарвар” комиссияси аъзолари ва мутассадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Учрашув давомида “маҳаллабай” ишлаш тизимида учраётган муаммолар, тўсиқ бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” йўналишида олиб борилаётган ишлар, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини  ошириш бўйича тумандаги кўрсаткичлар таҳлил этилиб, керакли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, туман “Халқпарвар” комиссияси аъзолари томонидан қисқа муддатга қилинган ишлар бўйича маълумот берилиб, келгусидаги режалар хақида тўхталиб ўтилди.

Туман мутасаддиларининг ахборотларидан сўнг, сенатор Д.Тошмухамедова томонидан туман молия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, ёшлар ва хотин-қизлар бўйича масъулларига хамда маҳалла фаолларига  тизимли ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Учрашув жараёнида “Ёрқин ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Ахмаджонов сўзга чиқиб, “Маҳаллабай” ишлаш тизимини бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, ёш тадбиркор М.Маматқулованинг ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида маҳалла гузарига таклиф этди.

Ҳаётхон Қўчқарова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.