Маҳаллада депутатлар билан учрашув

0
119
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Сергели тумани Кенгашлари депутатлари томонидан навбатдаги учрашувлар 31-Учувчилар округига карашли «Олтин водий» ва «Учувчилар» маҳалла аҳолиси билан ўтказилди.

«Олтин водий» МФЙ истиқомат қилаётган фуқаролар М.Носиров ва К.Мингноровалар маҳалладаги кўчаларда электр чироқлари мавжудлиги, аммо чироқлар анча вақтдан буён ёнмаётганлиги, қолаверса чироқларни устунлари эскириб ёнғин чиқиш ҳолатларига келиб қолгани, шунингдек маҳалла болалари учун  болалар майдончаси йуқлигини  айтиб ўтдилар. Кечги вақтда электр энергиясини қуввати 150-180 вольтдан ошмаслигини ҳам таъкидлаб, мазкур муаммони бартараф этишда амалий ёрдам бериш бўйича ёзма мурожаатларни депутатларга тақдим этдилар.

Рус миллий маданият марказининг мажлислар залида «Учувчилар» МФЙда истиқомат қилаётган фуқаролар билан ўтказилган учрашув жараёнида аҳоли «Самодаги Парвоз» ширкатининг иш фаолиятини танқид қилиб, тегишли чоралар курилишини сўраб мурожаат қилинди, шунингдек, ҳудуддаги 77 ва 78 уйларда иссиқлик тизими ишламаётганини айтиб, амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлари келиб тушди.

Ажабланарлиси шуки, мазкур маҳаллларда туман мутасаддилари, республика Ишчи гуруҳлари келиб сайёр қабулларни ўтказишган бўлсада, ханузгача бу муаммолар ўз ечимини топмай келмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгашлари депутатлари Ҳ.Қўчкарова ва А.Мирҳидоятовлар билдирилган мурожаатларни ўрганиб, шаҳар миқёсида тегишли ташкилот раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг ечими бўйича кўрилган чоралар юзасидан навбатдаги учрашувлар жараёнида ахборот беришларини таъкидладилар.

 Учрашув сўнгида депутатлар, ўтган вақт мобайнида қилинган ишлари юзасидан ҳисобот бериб, келгуси учрашувларини белгилаб олдилар.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.