“Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳаси

0
570
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташаббуси билан республикамиз музейларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалиётини таъминлаш мақсадида “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, Шаҳрисабз шаҳар Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейида Шаҳрисабздаги 1-12 мактаб ўқувчилари ва 22-сонли МТМси тарбияланувчиларининг музейга оммавий ташрифлари вазирлик томонидан тавсия этилган режага мувофиқ  ташкил этилмоқда.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса, келажагимиз эгалари онгида музей билан боғлиқ ёрқин таассуротлар қолдириш, уларни  юртимиз бой тарихига фахр-ифтиҳор руҳида тарбиялаш мақсадида музей жамоаси томонидан ташриф буюрувчилар учун қизиқарли давра суҳбатлари, мавзули экскурсиялар ташкил этилмоқда.

Мавлуда Асқархўжаева 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.