Мамлакатимиз гандболчи қизлари халқаро мусобақада ғалаба қозониб, қитъалараро босқичида иштирок этиш имконига эришишди.
Тошкентда гандбол бўйича “Wоменʼs IHF Trophy – Asia Continental Phase” турнири кеча ўз якунига етди. 17 ва 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақанинг ҳар икки ёш тоифасида кечган баҳсларида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди.
Айлана тизимида кечган турнирнинг сўнгги беллашувида ўсмирларимиз Бангладеш жамоасини 38:15, ёшларимиз эса Гонконгни 46:27 ҳисобида доғда қолдиришди. Қайд этиш жоиз, мазкур муваффақият ўсмирлар ва ёшлар жамоасига “Wоменʼs IHF Trophy” турнирининг қитъалараро босқичида иштирок этиш имконини тақдим қилди. Унда ғалаба қозонган жамоалар эса ўз ёш тоифаларида жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишади.
gujum.uz