Пойтахтидаги Космонавтлар майдони кўркам ва нурафшон сайлгоҳга айланди

0
153
марта кўрилган.

Жаҳон тарихида 12 апрель санаси  инсон томонидан коинотга илк парвоз амалга оширилган — дунё тамаддунини ифодаловчи кун!

 Юрий Алексеевич Гагарин 1961 йилда «Восток» космик кемасида ўзининг машҳур хитоби —“Поехали!” (“Кетдик!”) ҳаёжонли сўзлари билан улуғвор  фазога йўл олган.

Умумий 108 дақиқа давом этган бу парвоз коинотни ўзлаштиришда улкан қадам бўлди ва ушбу воқеа шарафига ҳар йили бутун дунёда Авиация ва космонавтика куни нишонланади.

Ушбу кун муносабати билан  Яккасарой туманида жойлашган Космонавтлар майдонини таъмирлаш ишлари якунланди.

Бу ердаги гранит плиталар алмаштирилди, ўриндиқлар жойлаштирилиб, чор атрофи турфа гуллар билан безатилди, дарахтлар экилди. Тунги ёритиш чироқлари ҳам замонавий ёритгичларга  алмаштирилди. Майдон кўркам ва оромбахш  сайлгоҳга айланди.

 Аҳолига космонавт Владимир Жанибеков ҳайкали билан бирга “Коинот” монументал санъат ёдгорлиги ўрнатилган майдон 12 апрель  — Космонавтика кунига муносиб  совға бўлди. Болаларнинг қувноқ ва жарангдон овозига тўлди. Кексалар дам олиб ўтирадиган сайлгоҳга  айланди.

Отабек Насимов, Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.